Тадқиқотлар рўйхати

Сизнинг эътиборингизга «O’ZLITINEFTGAZ»  AJ бўлинмалари томонидан яратилган қатор илмий-техник ишланмалар тақдим қилинади. Зарур бўлганда институт Сизни қизиқтирган илмий-техник тадқиқотлар бўйича аниқ маълумотларни эътиборингизга тақдим этишга тайёр.

Кон геофизикаси ва нефт, газ, конденсат конларини геологик моделлаштириш:

  • Шлюмбержи Petrel дастурий хужжатлари ёрдамида уч ўлчамли геологик ва геофизик моделларни қуриш.
  • Замонавий дастурий ҳужжатларда каротаж материалларини, хариталарни ва профилларни рақамлаштириш.
  • IP, Techlog дастурий ҳужжатлари ёрдамида геофизик тадқиқотлар материалларига комплекс ишлов бериш.
  • Углеводородлар заҳираларини ҳар кандай карбонатли ва терриген коллекторли конларда ҳисоблаш.
  • Геологик ва геофизик профилларни тузиш, дастурий ҳужжатларда нефт ва газ конларининг кесимларни таққослаш ва синов тизимлари.
  • Рапа ҳосил бўладиган жойларни башоратлаш усули.
  • Конларни ишлаш жараёнида тоғ жинсларининг деформация зоналарини башоратлаш.
  • Қудуқларни сувланишида паст ўтказувчан коллекторлардан углеводородларни сиқиб чиқариш самарадорлигини ошириш усули.
  • Дастурий ҳужжатлар асосида Лысенко усули билан нефтни қолдиқ заҳираларини баҳолашни автоматлаштириш.
  • Ютувчи қатламни изоляция қилиш усули

Нефт, газконденсат ва газ конларини ва газни ер остида саклаш (ГЕОС) ни ишлаб чиқиш ва ишлатиш:

  • Нефтгазконденсат уюмларини ишлаб чиқиш усуллари. (Патентлар: IAP 03971,
    IAP 04241, IAP 04414).
  • Сув билан ҳайдаладиган нефт алмашиш фронтини ростлаш технологияси.
  • Маҳсулдор қатламда сув билан ҳайдалувчи фронтни ростлаш технологияси.
  • Қатламни муайян гидрокимёвий ёриш технологияси.
  • Нефтэмулсия эритгичидаги пропантли маҳсулдор қатламнинг гидрокислотали ёриш технологияси.
  • Нефт қазиб чиқариш қудуқларида сувли оралиқларни селектив изоляциялашни амалга ошириши технологияси.
  • Ишлатиш қудуқларини чуқурлашишигача капитал таъмирлаш технологияси.
  • Хлорид кислотаси ва фаол сиртли моддалар (ФСМ) билан қудуқ туби атрофига ишлов бериш асосида нефт ва газ оқимларининг интенсификацияси.
  • Карбонат қатламларига метанол-кислотали ишлов бериш усули.
  • Шимолий Сох ГЕОС қудуқлари унумдорлигини ошириш учун АМГС реагенти асосида мицелляр эритгичлар.
  • Газнинг фаол хажмини ошириш мақсадида ГЕОС да қудуқлар бўйича дифференциалланган газни насос ёрдамида ҳайдаш ва танлаш.

Нефт ва газни конда тайёрлаш:

  • Жанубий Кемачи конларининг нефт ва газконденсат уюмларини биргаликда ишлаб чиқишда газни тайёрлаш технологияси.
  • Буферли босимга боғлик холда қудуқнинг дебитини хисоблаш дастури.
  • Кўкдумалоқ конларида конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси.
  • Нефтни йиғиш тизимида ва насос-компрессорли қувурларда (НКҚ) асфальт-қатронли парафинлар юзага келишини олдини олиш усули.
  • Нефт резервуарларида пирофор ётқизиқлар фаоллигини йўқотиш усули.
  • Кам дебитли конларда нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш тамойиллари.
  • Нефтни тайерлаш ва йиғиш тизимини унификациялашган усулда ишлатиш.
  • Нефт ва газ конларида водород сульфидли муҳитда ишлатиладиган ускуналарни коррозиядан ҳимоя қилиш.

Газни қайта ишлаш:

  • Муборак газни қайта ишлаш заводи (МГКИЗ)да мавжуд бўлган хомашёни узатиш схемасини ўзгартириш ёрдамида, конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида пропан бутан фракциясини қўшимча миқдорини олиш ва углеводородларни йўқотишни камайтириш.
  • МГҚИЗда машъала газларидан фойдаланиш усулини ишлаб чиқиш.
  • МГҚИЗда газни паст ҳароратда ажратиш ва аминлар ёрдамида олтунгугуртдан тозалаш қурилмаларининг технологик параметрларини оптималлаштириш.
  • МГҚИЗда Петон насадкаларини жорий этиш йўли билан қурилмаларни ишлаш самарадорлигини ошириш (18 блокда амалга оширилган, кейинчалик босқичма- босқич жорий этиш кўзда тутилган).
  • Газни қайта ишлаш бўйича раҳбарий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

 

Атроф-муҳит ва саноат хавфсизлиги

  • Лойиха хужжатларини атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича иш тартибини ишлаб чиқиш (атроф-мухитга таъсир бахосининг баёнот лойихаси, атроф-мухитга таъсир бахосининг баёноти, экологик окибат баёноти)).
  • Лойиха ҳужжатларига фавқулодда вазиятлар, фуқоролик ҳимояси, муҳандис-техникавий тадбирларни ва саноат ҳавфсизлиги бўйича махсус бўлимларни ишлаб чиқиш.
  • Ҳавфли ишлаб чиқариш объектларга саноат ҳавфсизлиги Декларациясини ишлаб чиқиш.
  • Қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳавфли ишлаб чиқариш объектларини ликвидация қилиш каби лойиҳа ҳужжатларига саноат ҳавфсизлиги бўйича  экпертизса ўтказиш.
  • Саноат ҳавфсизлигининг экспертизаси доирасида ҳавфли ишлаб чиқариш объектларида идентификация ўтказиш.

 

Атроф мухитни мухофаза килиш

  • «Ўзбекнефтегаз» МХК тасарруфидаги акционерлик жамиятлари учун ишлаб чиқариш чиқинди ва оқизиқларини, атмосферага чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрларига услубий кўрсатмалар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  • Атмосферага чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндилари микдорини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
  • Атроф –муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида янги иш услубларини ишлаб чиқиш, шу билан бирга уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилишда иштрок этиш.

Тармоқ иқтисоди муаммоларининг умумий тадқиқоти.

 

  • Меҳнат потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш.
  • Корпоратив бошқарув ҳолати.
  • Инвестицияларни ишлатиш самарадорлигини, шу жумладан асосий активларни баҳолаш.
  • Солиққа тортиш тизимининг таъсири.

 

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus