Илмий йўналиш қуйидаги илмий тадқиқот ишларини ва технологик хизматларни амалга оширади:

  • конлар, корхоналар ва бутун тармоқ бўйича нефт, газ ва конденсатни қазиб чиқариш даражасини келгуси давр учун олдиндан айтиш (прогноз);
  • нефт, газ ва конденсат конларини ва газни ер ости захираларини углеводород резервуарларини уч ўлчовли моделлаштиришни қўллаган холда, ишлаб чиқишни лойиҳалаштириш;
  • нефт ва газ конларини, шу жумладан ғайритабиий юқори босимли, мураккаб тоғ-геологик шароитларида қийинчилик билан олинадиган заҳиралари бўлган ва камайиб бораётган конларни самарали ишлаб чиқиш ва ишлатишни таъминлаш;
  • углеводородларнинг кундалик ва қолдиқ заҳираларини уч ўлчовли геологик ва гидродинамик моделлаштириш асосида баҳолаш;
  • нефт ва газ қудуқлари қурилишини лойиҳалаштириш;
  • углеводород оқимларини жадаллаштириш, қатламларнинг нефт бераолишини кўпайтириш ва қудуқ фондларидан оқилона фойдаланиш бўйича тадқиқотларни бажариш ва технологияларни тақдим этиш;
  • кон шароитларида газ конденсати ва нефтни сифатли тайёрлашни таъминлаш ва ташиш;
  • қурилмаларни ишлатиш бўйича технологик регламентларни ишлаб чиқиш;
  • шахсий эҳтиёж, хом ашё ва махсулотларнинг технологик йўқотишларига кетган ҳаражатларни аниқлаш;
  • паст босимли ва ҳамроҳ газларни утилизация қилиш бўйича тадқиқотлар;
  • мавжуд бўлган қувватлардан фойдаланган ҳолда, нефт ва газни қайта ишлаш заводларида товар маҳсулотини ишлаб чиқариш учун қимматли компонетларни ажратиб олиш ва жараёнлар самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотлар;
  • илғор технологияларни республика нефтгаз тармоғининг шароит ва имкониятларига мослаштириш йўли билан сармояларни газкимёга ва нефтни қайта ишлашга жалб қилиш ва асослаш;
  • ёқилғининг альтернатив турларидан фойдаланиш (метанол, сланецли нефт ва газни, синтетик нефт маҳсулотларини, кўмирни газга айлантиришни қўллаган холда), қайтадан тикланаган энергия (қуёш, биогаз) манбаларини қўллаш соҳасида изланишлар;
  • нефт ва газни бурғилаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш объектларида, кон, магистрал нефт ва газ қувурларида ускуналарни коррозияга қарши ҳимоялаш бўйича аналитик ва физикавий тадқиқотлар;
  • нефтгаз тармоғи корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятида моддий-техник, ёқилғи-энергетик манбаларини ва ёнувчи мойлаш материалларини сарф-харажат меъёрларини ишлаб чиқиш ва оқилона фойдаланиш;
  • углеводород хом ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг таркибий кисмини физик-кимёвий ва аналитик тадқиқотлари, нефт, газ ва конденсатнинг сифат тавсифи;
  • ишлаб чиқариш чиқинди ва оқизиқларини, атмосферага чикариб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрларини белгиламок;
  • нефтгаз тармоғи фаолиятининг техник-иқтисодий, молиявий кўрсаткичларининг асосий таҳлили ва келгусида уларни яхшилаш бўйича тавсиялар;
  • стандартларни, ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўли билан сифатни назорат қилиш ва техникавий бошқариш, стандартлаштириш;
  • илмий-техник ишланмаларни ва инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
  • лойиҳалаш ишларини илмий изоҳлаш.