“Ўзбекнефтгаз” МХК ИФМ

 «Ўзбекнефтгаз» МХК Инновацион фаолият маркази

 

 «Ўзбекнефтгаз» МХК Инновацион фаолият маркази бошлиғи –  Юлдашев  Нарбек Худойназарович

Потребность НХК Узбекнефтегаз на 2016-2017 гг.. (Rar 2 316 Кб)

«Ўзбекнефтгаз» МХК инновацион фаолият маркази Ўзбекистон нефт ва газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти  («O’ZLITINEFTGAZ» ОАЖ)нинг мухтор бўлинмаси ҳисобланади.

Марказ «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқармасининг  14.09.2009  й. даги 53-сонли “Тармоқда инновацион фаолиятни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПП-916-сонли “Ишлаб чиқаришда инновацион лойиҳаларни ва технологияларни жорий этилишини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарорини бажариш мақсадида «O’ZLITINEFTGAZ» ОАЖнинг 27.10.2009 й. даги 100-сонли буйруғи билан ташкил топган, яъни илмий-амалий тадқиқотларни ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқарилишининг техник ва технологик янгиланиши, модернизация жараёнларида ривожланиш ва жорий этишни кучайтириш бўйича амалдаги механизмларни яратишга, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг 2009 йил 09 апрелдаги ва 2009 йил 13 августдаги Республика ярмаркасини ўтказиш бўйича Координацион ишчи гуруҳларнинг кўплаб илм ва ишлаб чиқаришнинг чамбарчас алоқаларини ва баённома қарорларини таъминлашга, шунингдек ҳар йилги инновацион ярмаркаларга шартномалар тузилишини реализация қилишга йўналтирилган.

Мақсад ва вазифалари

Марказ ташкилотининг асосий мақсади республика ишлаб чиқарувчи ташкилотлари томонидан яратиладиган, “Ўзбекнефтгаз” МХК инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини барқарор шаклланишини яратиш, ривожлантириш ва таъминлашнинг комплекс яратиш вазифаларини ечиш ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:

– илмий-техник ишланмаларни ва инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда ишлаб чиқарувчи ташкилотларга кўмаклашиш;

– кашфиётчилик ва рационализаторлик фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

Марказнинг вазифалари

– илмий-техник маҳсулотни яратишнинг мониторинг тармоқ тизимини шакллантириш ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг илмий-техник ишланмаларини, инновацион ғоялари ва лойиҳаларини жорий этиш;

– илмий-техник юксалиш ва инновацион фаолиятнинг ривожланишини тартибга солувчи тармоқ услубий, меъёрий ва раҳбарий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

– мамлакат амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга буюртмалар портфелини, шунингдек уларнинг жойлашиш тартибини шакллантириш;

– ҳар йилги ва ўрта муддатли дастур ишлаб чиқаришга жорий этилишига кўра шакллантирган ҳолда замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар бўйича мамлакат ва ҳорижий ишланмаларни намоён қилиниши;

– тармоқ корхоналари фаолияти амалиётига энг яхши мамлакат ва хорижий инновацион ишланмалар трансферти;

– нефтгаз тармоғида қўлланиладиган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни янгиланувчи маълумотлар базасини шакллантириш;

– тармоқ корхоналари фаолияти амалиётига амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини жорий этиш;

– ишлаб чиқаришга инновацион маҳсулотлар ва технологиялар жорий этилиш жараёни таҳлилини амалга ошириш (ғоялар ишлаб чиқилишидан бошлаб амалий тадбиқ этилишга қадар);

– инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг ҳар йилги Республика ва тармоқ ярмаркаларидаги иштирокини киритган холда тармоқда инновацион фаолият доирасида координациялаш ва услубий раҳбарлик.

– “Янги техникани жорий этиш режалари”ни бажарилиш мониторингини тизимлаштириш ва амалга ошириш, шунингдек умуман олганда “Ўзбекнефтгаз” МХК бўйича инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг Республика ва тармоқ ярмаркаларида тузиладиган мақсадлар шартномалари ва баённомаларининг кучга кириши билан мониторингини амалга ошириш.

– Ўз Р Вазирлар маҳкасининг, Ўз Р ВМ қошидаги фан ва технологиялар ривожланишини координациялаш Қўмитаси, ЎЗ Р Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа юқори ташкилотлар томонидан расмий равишда сўраладиган тармоқ  корхоналари ва компанияларининг инновацион фаолияти бўйича йиғма маълумотларни “Ўзбекнефтгаз” МХК ЯТС бўлимига тақдим этиш ва тизимлаштириш;

– “Ўзбекнефтгаз” МХКга илмий-техник маҳсулотни яратиш ва илмий-техник ишланмалар (ютуқлар)ни тадбиқ этиш, тармоқ корхоналари ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган кашфиётчилик ва рациолнализаторлик ҳолати ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш.

– акционерлик компанияларида яратилаётган ва тадбиқ этилаётган кашфиётлар, инновацион ва илмий-техник ишланмалар бўйича янгиланадиган учта база маълумотларини шакллантириш.

– илмий-техник маҳсулотларни яратиш ва илмий-техник ютуқларни тадбиқ этиш самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазаларни “Ўзбекнефтгаз” МХК ЯТС бўлимига тайёрлаш.

Инновацион марказ томонидан 2011 йил 01 апрелда ишлаб чиқилган ва амалга жорий қилинган.

RH 39.0-039:2010 раҳбарий ҳужжат  «Инновацион фаолият ҳақида Низом»

Низомда инновацион илмий-техник маҳсулотни яратишда ва унинг натижаларини ишлаб чиқаришга реализация қилишда, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг Республика ярмаркаларини ўтказишда Буюртмачилар (тармоқ компаниялари ва корхоналари) ва Ижрочилар (ишлаб чиқарувчи ташкилотлар) томонидан ҳисобга олинадиган илмий-техник сиёсатни, инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва асосий талабларни шакллантириш, ИТС ривожланишининг биринчи йўналишларини аниқлашнинг асосий вақтлари келтирилган.

Мазкур ҳужжат инновацион фаолиятни ташкил қилинишига бўлган умумий талабларни белгилайди.

Ҳужжат “Ўзбекнефтгаз” МХК тизимидаги инновацион фаолиятда иштирок этувчи барча акционерлик компаниялари, корхоналари ва ташкилотлари учун мўлжалланган.

Алоқали маълумотлар:

«Ўзбекнефтгаз» МХК Инновацион фаолият маркази» (100029, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т. Шевченко кўчаси, 2-уй. Алоқа телефонлари: тел.: 280-67-31, факс: 280-67-31, e-mail: centerid@liting.uz).

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus