«Бир макон – бир йўл» семинари тугрисида

2018 йил  28 июлдан 16 августгача «O’ZLITINEFTGAZ» АЖнинг газни тайёрлаш ва етказиб бериш бўлими ходими Рахаталиев Аваз Мамуржанович Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган, «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасидаги нефтгаз инфратузилмасини ривожлантириш бўйича етакчи нефть ва газ компаниялари ўртасида тажриба ва билим алмашиш ҳамда ижодий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган семинарда иштирок этиди.

Ўқув семинарида дунёнинг 32 та мамлакатларидан вакиллар иштирок этдилар, булар:  Венесуэла, Гондурас, Шимолий ва Жанубий Судан, Миср, Кипр, Афғонистон, Қирғизистон, Бангладеш, Африка қитъаси мамлакатлари ва Осиё, Ўзбекистон ва б.қ.

Давлат иқтисод институти (Давлат режаси) қошидаги халқаро тадқиқотлар Институти, ХХР ривожлантириш ва ислоҳот қилиш Давлат қўмитаси, AIBO ва ХХР тижорат Вазирлиги ходимлари ва бошқа илмий ташкилот ва компаниялардан таклиф қилинган мутахассислар томонидан семинарнинг 16 та илмий маърузалари ўтказилди. Мазкур машғулотларда асосий эътибор 21-асрда Хитойнинг иқтисодий модели кўриниши ва ўсиши шартлари ривожланиш стратегиясига, нефтгаз инфратузилмасини ривожлантириш, энергияга оид инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш, транспорт йўлакларини очиш, Хитойдан Атлантика океани қирғоқларидан Тинч океани қирғоқларигача чўзилган, Осиё қитъасини (Марказий Осиё мамлакатларини ўз ичига олган ҳолда) бутунлай кесиб ўтадиган ва Ўртаер денгизи мамлакатларини Узоқ Шарқ, Европа ва б.қ. билан боғлайдиган Буюк ипак йўли орқали савдо йўллари ва қатновларини ривожлантиришга, шунингдек «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасида сув қатновлари (денгиз ва океанлар) орқали мазкур минтақалардаги мамлакатларнинг хавфсиз ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилди.

Шу билан бирга, Хитой нефтгаз секторининг ривожланиш тарихи, унинг ҳозирги кундаги ҳолати ва келгусидаги режалари, ҳамда халқаро энергетика ва экология муаммолари кўрсатилди, Хитойнинг нефтни қайта ишлаш (суюқ ва бошқа турдаги ёқилғиларни ишлаб чиқариш ва нефткимё маҳсулотлари) заводларидаги асосий технологик қурилмалар, энергия манбаларини иқтисод қилиш ва мамлакатнинг нефтгазкимё корхоналари объектлари чиқиндиларини камайтириш, қурилиш стандартлари ва нефтгазкимё объектларини ишлатиш, шунингдек Хитойда амалга оширилаётган мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг 9 та йўналишини (соф энергия ва транспорт, аграр сектор, атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш ва б.қ.) ўз ичига олган лойиҳалар билан таништирилди.

Назарий билимлардан ташқари, жойларга чиқиб амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. Масалан, делегация аъзолари ХХРга ташрифлари давомида Пекин шаҳрида жойлашган Осиё инфратузилма банки ва Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC), Чандау шаҳридаги «Sinopec Tenth Construction» компанияси  ва «Huangdao Road Construction» муниципал қурилиш компанияси, шунингдек Чоусан шаҳрида жойлашган йирик нефть сақлаш омбори ва денгиз порти фаолияти билан танишдилар.  

Семинар натижалари якунида Вице-президент жаноб Хенг Пинг ва AIBO вакиллари томонидан тантанали равишда семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

 

Рахаталиев Аваз Мамуржанович