Бошқарув Раиси Биринчи ўринбосарининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

  • ўз ваколати доирасида жамият лойиҳа бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • узлуксиз равишда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлаш;
  • жамият ишчилари ижодий ташаббусларини тармоқдаги ишлаб чиқариш масалаларини истиқболли ечишга йўналтириш, унинг техник-иқтисодий даражасини ошириш;
  • лойиҳа-тадқиқот ишларининг вазифа ва мақсадларини асослаш ва шакллантириш, уларни ўтказиш аҳамияти ва заруриятини, хал қилиш йўллари ва усулларини аниқлаш;
  • лойиҳа ишларининг кундалик ва истиқболли режалар ҳажмини шакллантириш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасида кўзда тутилган, олдиндан кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш;
  • шартнома мажбуриятларини ва лойиҳа ишлари режаларини ўз вақтида бажарилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • лойиҳа қарорлари самарадорлигини таъминлаш, лойиҳа маҳсулотлари сифатини юқори даражага етказиш;
  • лойиҳага оид ва технологик интизомга риоя қилиниши назоратини амалга ошириш;
  • техника ва смета ҳужжатларини (чизмалар, специфика, техникавий шартлар, технологик карталар, сметалар ва ҳ.з.) ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш;
  • янги ва амалдаги қайта тикланаётган корхоналарни, нефт ва газ тармоғи объектларини лойиҳалаштиришда, технологик жараён ва ускуналарни, молиявий-смета ва шартнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда, шунингдек зарур техник-иқтисодий асослашда меҳнатни илмий ташкиллаштириш меъёрлари ва талабларига риоя қилиниш назоратини амалга ошириш;
  • объектларни қуришда берилган лойиҳа қарорлари бажарилишини муаллифлик назоратини ташкиллаштириш;
  • унга бўйсунадиган бўлинмалар фаолиятини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳамда ҳорижий фан ва техникаларни, патент ва илмий-ахборот материалларни қўллаган ҳолда мувофиқлаштириш, ишлаб чиқарилаётган лойиҳаларни техник вазифалар, стандартлар ва бошқа меъёрлар билан  мувофиқлаштириш, шунингдек техник ҳужжатларни буюртмачилар, пудратчилар, ҳамкорлар билан келишиш;
  • унга бўйсунадиган бўлинмаларда мавжуд иш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни тўғри жойлаштириш ва ишлатиш;
  • жамиятнинг фаолиятга ва тижоратга оид махфий маълумотларини сақлашни таъминлаш;
  • «Нефт ва газни қайта ишлаш, энергияни тежаш, емирилиш, саноат хавфсизлиги, экология ва иқтисод» ИТК (Илмий-техник Кенгаш) секцияси ишларини бошқариш, баённомаларни имзолаш, қабул қилинган қарорларни назорат қилиш.

Бевосита Бошқарув Раиси Биринчи ўринбосари – бош муҳандисга қуйидаги бўлимлар бўйсунади:

  • меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассис;

–           жамият фаолияти лойиҳа-тадқиқот йўналишининг барча бўлинмалари;

Илмий ишлар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосари Бошқарув Раиси Биринчи ўринбосари – бош муҳандис билан биргаликда лойиҳа йўналишига тегишли аниқ лойиҳаларнинг бажарилишида иштирок этадиган илмий бўлинмаларнинг лойиҳа олди ишларини назорат қилади.