Илмий ишлар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосари мажбуриятларига қуйидагилар киради:

  • ўз ваколати доирасида жамият илмий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • нефт ва газ конлари қурилишини лойиҳалаштириш доирасидаги илмий-тадқиқот ишларини бажарилишини ташкиллаштириш, нефт ва газ конларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш, нефт ва газни тайёрлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва ишлатиш, нефт ва газ магистрал қувурлари ва кон асбоб-ускуналарининг емирилишга қарши ҳимояси, экология, илмий-техника ахборотларни стандартлаштириш, меъёрлаштириш ва ташкил қилиш;
  • нефт ва газ тармоғи ривожланишини илмий жиҳатдан ташкиллаштириш;
  • унга бўйсунадиган бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, улар фаолиятида мамлакатимиз ва ҳорижда ишлаб чиқарилган фан ва техника ютуқлари, патент ва илмий-ахборот материалларидан фойдаланишни таъминлаш;
  • тадқиқотлар, лойиҳа ишланмаларининг мақсад ва вазифаларини асослаш ва шакллантириш, уларнинг илмий бўлинмалар томонидан хал қилиниши усуллари ва йўллари, ўтказиш зарурияти ва аҳамиятини аниқлаш;
  • ҳар йили ва истиқбол учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳажми ва йўналишларини шакллантириш;
  • жамиятда мавжуд илмий-техника имкониятларини бажарилаётган ишлар иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини жорий қилишни ташкиллаштириш;
  • муаммолар (йўналишлар) бўйича жамланган илмий-техник ҳисоботларни тайёрлаш, бажарилган ишлар ҳақида илмий-техник маълумот ва ҳисоботларни буюртмачиларга, ахборот органларига тақдим этиш, тадқиқот ва ишланмалар натижалари бўлган илмий ишларни нашрга тайёрлаш ва уларни тақриз қилиш;
  • бир ёки бир нечта илмий ва илмий-техника муаммоларини (йўналишлари) бошқариш;
  • муҳим, амалий тадқиқотлар, илмий-техник ишланмалар бажарилишини ташкиллаштириш;
  • жамият илмий-техника ва хўжалик фаолиятидаги асосий масалаларни хал этиш ҳамда тасдиқланган иш режаларини бажарилишини таъминлашда, тадқиқот ва лойиҳалаштириш (қудуқлар қурилиши) муддатлари ва баҳосини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда, илмий-тадқиқот ва ишланмалар самарадорлигини кўтаришда, тармоқда фан ва техника ютуқларидан фойдаланишни тезлаштиришда, ҳар бир ишчига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва жамоа иш натижаларига бўлган талабнинг кучайтирилишида, жамият фаолиятини ривожлантиришда иштирок этиш;
  • фан ва илмий-техник муаммолари бўйича комплекс тадқиқотлар ва ишланмаларни ўтказишни ташкиллаштириш, уларни амалга оширишда иштирок этиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик мавзули режаларни бажаришни таъминлаш;
  • нефт ва газ қудуқлари қурилиши, нефт ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш бўйича илмий ва лойиҳа вазифаларини бажарилишини муаллифлик назоратини ташкиллаштириш;
  • тадқиқотлар натижалари ва яратилган илмий-техник ишланмаларни жорий қилиш ва синовдан ўтказиш бўйича ишларга раҳбарликни ташкиллаштириш, бошқа ташкилотлар билан ишлаш ҳамда корхона ва бошқа муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш учун шартномалар тузиш;
  • янги техникалар ва илғор ҳорижий технологияларни нефт ва газ тармоғига жорий қилишга кўмаклашиш;
  • жамиятда ўтказиладиган илмий конференциялар, йиғилишлар, мунозараларнинг юқори самарадорликка эришишини таъминлаш;
  • улар раҳбарлик қилаётган муаммолар (йўналишлар) мавзуси билан боғлиқ фикр-мулоҳаза ва хулосалар берилишини таъминлаш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасида кўзда тутилган, олдиндан мўлжалланган кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш;
  • ишчиларнинг ижодий ташаббусларини ривожлантиришга кўмаклашиш, ихтироларни кўриб чиқиш ва жорий қилиш ишларига, патентларга белгиланган тартибда аризалар расмийлаштиришга раҳбарлик қилиш;
  • илмий бўлинмаларда мавжуд иш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни тўғри жойлаштириш ва ишлатишни таъминлаш;
  • илмий-тадқиқот ишларига қобилияти бўлган ёш ходимларни тайёрлаш;
  • Жамиятнинг фаолиятга ва тижоратга оид махфий маълумотларини сақлашни таъминлаш;
  • «Конларни ишлаб чиқиш, нефт ва газни қазиб олиш, тайёрлаш ва етказиш» ИТК (илмий-техник Кенгаш) секцияси ишларини бошқариш, баённомаларни имзолаш, қабул қилинган қарорларни назорат қилиш.

Бевосита илмий ишлар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосарига:

  • Жамият фаолиятининг илмий йўналишидаги барча бўлинмалар бўйсунади.