Бошқарув Раиси мажбуриятларига қуйидагилар киради:

  • акционерларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг айрим ваколатларига тегишли бўлган масалалардан ташқари ўз ваколати доирасида жамият фаолиятини бошқариш ҳамда жамиятда самарали ва барқарор иш олиб бориш;
  • жамиятнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари ижросини ташкиллаштириш;
  • Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабларига кўра жамият молиявий-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни қаршиликларсиз тақдим этиш;
  • жамиятдаги тузилган бўлимларнинг ўзаро самарадорли фаолиятини таъминлаш;
  • жамият шартнома мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;
  • Бошқарма йиғилишларини ўтказишни ташкиллаштириш, жамият номидан ҳужжатларни ва Бошқарма йиғилиши баённомаларини имзолаш;
  • ички қоидалар, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий далолатномаларга риоя қилишни таъминлаш;
  • акционерлик жамиятида даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган хўжалик, тижорат, ташқи иқтисодий ва бошқа фаолият турларини ташкиллаштириш;
  • жамият илмий-техник фаолиятининг стратегик йўналишларини аниқлаш;
  • жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режалар ва дастурларни бошқариш, ташкиллаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • ҳар йили акционерларнинг умумий йиғилишида жамият йиллик бизнес-режаси бажарилиши тўғрисида ҳисобот бериш;
  • йилнинг ҳар чорагида Кузатув кенгаши олдида жамият йиллик бизнес-режаси бажарилиши жараёни ҳақида ҳисобот бериш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасида кўзда тутилган миқдордаги даромадни олишни таъминлаш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасида кўзда тутилган, олдиндан режалаштирилган кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш;
  • жамиятда илмий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий ташкилотлар ва олимлар, фирма ва компаниялар билан музокаралар олиб бориш ҳамда алоқаларни амалга ошириш, қўшма корхоналар яратиш ва х.з.
  • тармоқ корхона ва ташкилотлари билан биргаликда илмий тадқиқот ва техник ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришда синаш ва тадбиқ этиш, умумий масалалар бўйича ишларни муваффақиятли бажариш учун ўзаро боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот муассасалари, конструкторлик, технологик, лойиҳа ва тадқиқотчи ташкилотлар билан илмий боғланишларни ташкиллаштириш;
  • жамият Низомига мувофиқ, маблағларни сарфлашда максимал равишда иқтисод қилиш, улардан самарали ва кўзланган мақсадлар учун фойдаланишни таъминлаш орқали ўз ваколати доирасида жамият молиявий захираларини бошқариш;
  • буюртмачилар, давлат бюджети, банк ва етказиб берувчилар олдидаги жамият шартнома мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;
  • илмий-тадқиқот ва техник ишланмалар бажарилишини ҳамда бир маромда ишлашини таъминлаш;
  • жамият ишчиларининг унумли ишлаб чиқаришлари, тадқиқотлар ва ишланмалар самарадорлигини оширишлари учун меҳнат шароитларини яратиб бериш;
  • жамият тузилиши ва ишчилар меҳнатини ташкиллаштиришни такомиллаштириш, шу билан бирга бошқарув аппарати ҳамда ёрдамчи бўлинмаларни тутишда имкони борича ҳаражатларни камайтириш ва бу орқали асосий эътиборни бошқарувнинг долзарб тизимларига, тадқиқот ва ишланмалар усулларига, замонавий компютер техникаларини жорий қилишга қаратиш бўйича ишларни бошқариш;
  • жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, ишчилар билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланиш, қонунчилик талабларига риоя қилиш бўйича чора-тадбирларни қўллаш;
  • ишчилар малакасини Республикамизда, шу билан бирга хорижий фирма, компанияларда мунтазам ошириб бориш, аспирантура ва тадқиқотчилик орқали мувофиқ мутахассисликлар бўйича илмий кадрларни тайёрлашни таъминлаш;
  • белгиланган тартибда ишчиларни аттестациядан ўтказишни ташкиллаштириш;
  • белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан янада самарадорли фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг  оқилона ва иқтисодли ҳаражатини ҳамда жамият ишчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш;
  • ижтимоий адолат тамойилини тўғри қўлланилишини таъминлаш, бошқарувнинг иқтисодий ва маъмурий усулларини уйғунлаштириш, моддий ва маънавий рағбатлантирувчи омилларни, масалаларни ечиш ва муҳокама қилишда яккабош ва бамаслаҳатли бўлиш, шунингдек ҳар бир ишчига юклатилган вазифалар ва жамоа иш натижалари юзасидан жавобгарликни кучайтириш;
  • жамият Раиси сифатида илмий-техника Кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • меҳнат унумдорлиги ва жамият фаолиятининг самарадорлиги ҳамда фойдалилигини оширишга, ишлаб чиқарилаётган илмий-техник маҳсулотларнинг сифатлилигига, унинг таннархини пасайтиришга, моддий, молиявий ва меҳнат захираларидан имкони борича кам фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришишга йўналтирилган жамиятнинг иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш ва ташкиллаштириш;
  • жамиятнинг фаолиятга ва тижоратга оид махфий маълумотларини сақлашни таъминлаш;
  • тегишли давлат органларига статистик ва бухгалтерлик ҳисоботларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб беришни таъминлаш.