«O’ZLITINEFTGAZ» АЖда «MITSUBISHI CORPORATION» КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

«Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 31 январдаги 02-11-32-сон топшириғига мувофиқ «O’ZLITINEFTGAZ» АЖда «Мitsubishi Сorporation» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек Mitsubishi Chemical Corporation катта менежери – Ёшихиро Сузуки бошчилигидаги  «Mitsubishi Corporation» мутахассислари иштирок этдилар.

Мицубиси Корпорейшн – бу глобал яхлит бизнес-корхона бўлиб, янги технологиялар ишлаб чиқади ва саноат тармоқларидаги деярли барча корхоналарни бошқаради.

Мицубиси Корпорейшннинг жорий фаолияти анъанавий савдо жараёнлари доирасидан кенгайиб, турли соҳалардаги қуйидаги инвестицияларни ўз ичига олган: табиий манбаларни ривожлантириш, саноат материалларини ишлаб чиқиш, чакана савдо, янги энергия, кимё, озиқ-овкат ва бошқа тармоқлар, молия ва янги технологиялар.

Учрашув давомида Мицубиси Химикал Корпорейшн компанияси вакиллари иштирокчиларни лицензияланган технологиялар – DTP жараёни (полипропилен олиш, метанолдан мақсадли пропилен ишлаб чиқариш), ОХО жараёни (спиртлар олиш); АА/АЕ технологияси (акрил кислота ва акрилатлар); 1-Hexene (1-HX); бутадиенга бутилен (BTB or BTcB) тўғрисида ахборот билан таништирдилар.

«Mitsubishi Corporation»нинг ўз ишланмаси DTP жараёни (пропиленга метанол, МТО жараёнига ўхшаш) янги технологиясига тааллуқли маълумот: мазкур технология мақсадли пропилен олиш (70 % дан ортиқ) учун ишлаб чиқилган, пропилендан ташқари бензин (тахминан 15 %), шунингдек бутан (тахминан 6%) олиш мумкин. Тадқиқот қилиш мақсадида Мизусима шаҳридаги Mitsubishi Chemical Mizushima да ўрнатилган ягона ускуна ишлаб чиқилган.