Диссертация иши иккиламчи жараёнларнинг оғир нефть қолдиқларидан ва муқобил хом ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда нефть битумлари олиш технологиясини ишлаб чиқишга бағишланган

Сайдаҳмедов Элёрбек Эгамбердиевич, «O’ZLTINEFTGAZ» АЖнинг нефтни қайта ишлаш, нефткимё ва муқобил ёқилғи бўлими мудири, 2018 йил 24 мартда «Маҳаллий иккиламчи хом ашё асосида битумлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусида диссертацияни муваффақиятли ёқлади ва «Нефт-газ кимё ва технологияси» мутахассислигига кўра техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини (PhD) олди.   Диссертация иши иккиламчи жараёнларнинг оғир нефть қолдиқларидан ва муқобил хом ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда нефть битумлари олиш технологиясини ишлаб чиқишга бағишланган.

Диссертациянинг долзарблиги ва натижалари

Нефть битумлари ҳиссаси дунё бўйича нефтни қайта ишлаш товар маҳсулотлари ҳажмининг 3-4% ни ташкил қилади. Ўсишга мойиллиги бўлган мазкур кўрсаткич, 2020 йилга келиб битумларга бўлган дунё эҳтиёжини йилига 120 млн. тоннага оширади.  «»

Ҳозирги кунда оксидланиш хом ашёлари таркибини оптималлаштиришни, оксидланганларни ёки қолдиқ битумларни турли нефть битумлари билан компаундирлаш орқали тайёр битумларни олишни, турли хил қўшимчалар билан ўзгартирилган, хусусияти яхшиланган қовушқоқ битумлар олиш йўли билан оксидлаш жараёнлари самарадорлигини оширишни кўзда тутган нефть битумларини олиш технологиялари ишлаб чиқилган ва жорий қилинган.

Сайдаҳмедов Э.Э. олиб борган тадқиқотлар натижасининг илмий аҳамияти шундаки, у томонидан нефтни қайта ишлашдаги қўшимча маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда ноанъанавий муқобил хом ашё турлари ҳисобига нефть битумлари ишлаб чиқиш ҳажмини ошириш имконини берувчи нефть битумларини ишлаб чиқиш технологиясининг фаолият тамойиллари шакллантирилди. У томонидан термик оксидланиш асосий технологик жараёнини тайёрлаш ва ўтказиш, компаундирлаш ва турли хилдаги қўшимчаларни қўшиш технологияларидан фойдаланган ҳолда товар маҳсулотлари олиш босқичида битумларни самарали модификация қилиш босқичида битум ишлаб чиқариш хом ашёлари хусусиятларни бошқаришга йўналтириш таклиф қилинган.

«O’ZLTINEFTGAZ» АЖ жамоаси Элёрбек Эгамбердиевични муваффақиятли диссертация ёқлови билан чин кўнгилдан табриклайди ва унга ўчмас ғайрат, ўз фаолиятида доимий омадга интилиш, юқори ютуқлар ва мукофотларга эришиш, ўз ишида ва қизиқишларида туганмас куч-қувват, ёрқин умидлар, ҳаёти давомида ишончли ҳаракатлар ҳамда улкан режалар ва албатта уларнинг амалга ошишини тилаб қолади.