Диққат марказида – мамлакат иқтисодиёти учун муҳим инвестиция лойиҳасини амалга ошириш механизмлари

2018 йил 20-21 июнь кунлари Тошкентда «Honeywell  UOP» ва AFW мутахассислари “Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуасини (НҚИМ) қуриш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгусидаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари кўриб чиқилди. Ушбу сармоявий лойиҳа икки томонлама иқтисодий муносабатларнинг устивор йўналишларидан бири бўлиб, Американинг «Honeywell  UOP» компанияси технологиянинг асосий лицензияридир.

Учрашув якунида ҳамкорлар иш хажмлари, технологик объектларни лайиҳалаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартиби, “Жиззах вилоятида НҚИМ қуриш” лойихасини тезкор равишда амалга оширишга қаратилган  лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш муддатларини қисқартириш каби кўпгина масалар борасида қарорлар қабул қилдилар. Мутахассисларнинг фикрича Жиззах НҚИМ ишга туширилиши мамлакат саноатини янада ривожланитиришга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Манба: ung.uz