Етакчи ва ёш мутахассисларни амалга оширилаётган истикболли лойихалар билан таншитириш сафари

2018 йил 6 июлда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ мутахассислари ООО «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» Қандим газни қайта ишлаш комплексига (ҚГҚИК) ташриф буюрдилар.

Қандим ГҚИК Бухоро вилоятида жойлашган. Қандим ГҚИК майдони 65 гектардан иборат. Йилига  8,1 млрд. м3 газни қайта ишлаш қувватига эга комплекс, тозаланган «зангори ёқилғи», барқарор газ конденсати ва олтингугурт маҳсулоти олиш учун таркибида водород сульфид бўлган газни қайта ишлайди.  ҚГҚИК га табиий газ, Қоракўл туманида жойлашган олтита алоҳида газ конденсати майдонларидан ташкил топган – Қандим, Қувачи-Олот, Парсанкўл, Ҳожи, Ғарбий Ҳожи, Оққум конлар гуруҳидан келади. Газни йиғиш системасидаги эксплутацион қудуқларнинг умумий сони 114 тани ташкил қилади. 

Комплекс ҳудудини айланиб чиқиш давомида технологик жараёнлар ва қурилмалар билан танишилди. Йиғиш  пунктларидаги газ нордон компонентларни чиқариб ташлаш ускунасига келиб тушади. Газ конденсати конденсатни барқарорлаш қурилмасига йўналтирилади. Қатлам сувлари тозаланиб, газсизлантирилгандан кейин қатламга қайта ҳайдалади.

Нордон компонентларни чиқариб ташлаш ускунасида водород сульфид абсорбция усули билан ажратилади. Тозаланган газ қуритиш учун йўналтирилади, сўнгра  қувурузатгичга газ маҳсулоти узатилади. Газнинг нордон компонентлари Супер-Клаус усули билан олтингугурт олиш қурилмасига йўналтирилади.

ҚГҚИК ҳудудида энг замонавий асбоблар билан жиҳозланган тажрибахона, барча технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқаруви ва назорати амалга ошириладиган оператор хонаси жойлашган. Комплекс яқинида 1150 та одамга мўлжалланган комплекс ишчилари учун вахта шаҳарчаси қурилган.  

Мутахассислар ташриф натижасида келгусида ўзларининг илмий-амалий фаолиятларида қўллаш учун ҚГҚИК нинг инновацион хулосалари бўйича амалий билимлар олдилар.