Илмий ходимлар ва ишлаб чиқарувчилар учрашуви – нефть ва газ тармоғи ривожининг асоси

«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ 17-дан 21-сентябргача бўлган даврда илм-фан, жамиятни ривожлантириш ва инновациялар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосари Каримова С.Б. раҳбарлигидаги ёш олимлар ва мутахассисларни Қашқадарё вилоятига юборди. Ёш олимлар «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Шўртан ГКМ» МЧЖ, «Муборакнефтегаз» МЧЖ, «Муборак ГҚИЗ» МЧЖ объектларида бўлдилар. Мазкур корхоналар мутахассисларининг Илмий-техник йиғилишларида (ИТЙ) ёш олимлар долзарб мавзулар таклифини киритдилар ва корхонада мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, ушбу илмий-тадқиқот ишлар бажарилиши мақсадга мувофиқлигини асослаб бердилар. Масалан, нефтгаз конларини ишлаб чиқиш лойиҳалари кўриб чиқилди ва ҳимоя қилинди, нефт ва газ конларининг янги тузилиш хариталарини яратиш ва геологик тузилишни аниқлаш, нефтни йиғиб олишда уни технологик йўқолиши дифференциал меъёрлари ишлаб чиқиш, технологик қурилмалар манбалар айланмаси жараёнида ишлатилган цеолит ва бошқа кимёвий реагентлардан фойдаланиш таклифлари киритилди. Шунингдек, «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилаётган нефть ва газ конлари бўйича тавсиялар берган ҳолда муаллифлик назорати ўтказиш таклифи киритилди.

Қайта ишлаш корхоналарида иссиқлик алмашинуви аппаратлари самарадорлигини яхшилаш, газни меркаптанлардан тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш, олтингугуртдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, машъала газлари отқинларини қайта ишлаш, машъалани ёндириш тизимини такомиллаштириш ва б.қ.лар, шунингдек иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва емирилиш жараёни таҳлили, ҳамда мавжуд қурилмаларда пропан олиш бўйича фикр-мулоҳазалар ишлаб чиқиш бўйича мавзулар кўриб чиқилди.

Ишлаб  чиқарувчилар томонидан жами 31 та мавзу  ишлаб чиқариш учун   маъқулланди.  Бу эса институт ёш олим ва мутахассисларининг чуқур билимга эга эканлигидан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналаридаги нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлашдаги мавжуд муаммоларни мустақил равишда белгилаш ва ечиш имкониятига эга эканлигидан дарак беради.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, корхоналардаги учрашувлар қаттиқ баҳс ва мунозара тарзида, лекин жуда аҳил шароитда бўлиб ўтди. Бу эса ишлаб чиқаришдаги барча муаммоларни унумли ва самарали ечиш учун ёш олимлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги доимий яқин алоқалар зарур эканлигининг навбатдаги исботидир.