«Илғор технологияларни жорий қилиш – Ўзбекистон нефт ва газ сохасини ривожлантириш асоси» мавзуси бўйича ёш олим ва мутахассислар Республика илмий-техник конференцияси

«Илғор технологияларни жорий қилиш – Ўзбекистон нефт ва газ сохасини ривожлантириш асоси» мавзуси бўйича ёш олим ва мутахассислар Республика илмий-техник конференцияси

«Илғор технологияларни жорий қилиш – Ўзбекистон нефт ва газ сохасини ривожлантириш асоси» мавзуси бўйича ёш олим ва мутахассислар Республика илмий-техник конференцияси

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 март Ф-178-сон Фармойишига мувофиқ ҳамда келгусида нефть ва газ саноати тараққиёти учун амалий аҳамиятга эга бўлган иқтидорли ёшларнинг яратувчанлик имкониятларини ривожлантириш, уларни энг муҳим ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий масалаларни хал қилишга жалб қилиш, шу билан бирга ёш олим ва мутахассисларнинг истиқболли ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида 2018 йил 20 апрелда «Илғор технологияларни жорий қилиш – Ўзбекистон нефт ва газ сохасини ривожлантириш асоси» мавзуси бўйича ёш олим ва мутахассислар Республика илмий-техник конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Конференцияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

илғор технологияларни қўллаш орқали углеводород захираларини ортиши бўйича геологик-қидирув ишларнинг самарадорлигини ошириш;

юқори қўшилган нархлар билан янги ишлаб чиқариш технологияларни жорий қилиш бўйича нефть ва газ тармоғи қайта ишлаш корхоналарининг иш фаолиятини фаоллаштириш;

нефть ва газ тармоғи корхоналарида энергия ва манбаларни тежаш технологияларини, шунингдек янгиланиб турувчи энергия манбаларини (муқобил энергия манбалари) жорий қилиш;

углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш бўйича, шу билан бирга мураккаб қазиб олинувчи заҳиралари бўлган  конларда ҳам илғор технологияларни жорий қилиш;

саноат ва экологик хавфсизлик. Хавф-хатарлар таҳлили;

моддий ва молиявий захиралардан фойдаланишни назорат қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш учун нефть ва газ тармоғи корхоналарида ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш;

Сизни ва Сизнинг мутахассисларингизни конференцияда иштирок этишга таклиф этамиз. Иловадаги шакл бўйича иштирок этиш учун талабномаларни ва маъруза тезисларини 2018 йил 30 мартгача ташкилий қўмитага қуйидаги манзил бўйича юборишингизни сўраймиз: 100029, Тошкент ш., Т.Шевченко кўчаси, 2, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, e-mail: konf18@liting.uz, ва факс 280 67 05, 280 67 45.

Маълумот учун телефон: 280 67 29, 280 67 45.

 

Ташкилий қўмитага маъруза тезисларини электрон шаклда ва қоғоз кўринишда тақдим этасиз ва WORD (интервал 1,5, шрифт 14 билан) дастурида терилган, расмлар CorelDraw дастурида бажарилган бўлиши, маъруза ҳажми тўлиқ 1 дан 3 бетгача бўлиши керак.

Маъруза тезиси қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттириши зарур:

  • маъруза номи;
  • маърузачининг (маърузачиларнинг) фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
  • маърузанинг қисқача баёни, мазмуни (тахминий хулоса)
  • фойдаланилган адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар рўйхати.

Маъруза тезислари конференция ўтказилгандан сўнг бир ой давомида нашр қилинади.

Энг яхши маърузалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Талабнома

 

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Система Orphus