Инновацион таълимга бағишланган конференция бўлиб ўтди

И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳри филиалида «Инновацион таълим – мамлакат нефть-газ тармоғи рақобатбардошлигини ошириш омили» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмаларининг илмий ходим ва мутахассислари, ўқитувчилар, соҳага оид олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талаба ва ўқувчилари иштирок этдилар.

«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ мутахассислари томонидан конференцияга қуйидаги маърузалар тайёрланди:

– Каримова С.Б., Ян И.Ю., Синельникова Н.Л.  «Экологическое образование – основа безопасной эксплуатации объектов нефтегазовой отрасли»;

– Ивонина И.Э. «Использование интеллектуального капитала на предприятиях

АО «Узбекнефтегаз» ;

– Сайдахмедов Э.Э., Шафиев Р.У., Сапаров Э.П. «Освоение альтернативных топлив и энергоэффективных машин – основа инновационного развития экономики страны»;

– Холодов А.Н. «Student challange   внедрение практических задач в процессе

обучения».

Умуман олганда канференцяда иштирок этиш мақсадида нефть ва газ тармоғининг турли йўналишлари бўйича 100 дан ортиқ маърузалар тақдим қилинди.

Тадбир доирасида, нефть-газ қазиб олиш корхоналарининг бурғилаш бўлинмаларида муҳандис ходимлар малакасини ошириш, шунингдек қудуқларни бурғилаш, нефть ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш каби мутахассисликлар бўйича талабаларни ўқитиш учун мўлжалланган «Тренажер-имитатор АМТ-231» ўқув-илмий таҳлилхона (лаборатория)сининг очилиши бўлиб ўтди. Бундаги мавжуд машқ аппарати ўқувчиларга қудуқларда юз бераётган кўз илғамайдиган  жараёнларни кўриш, мураккаб ва авария ҳолатлари вужудга келиш ва ривожланиш жараёнларини кузатиш имкониятини беради. Машқ аппарати талабаларга технологик топшириқларни ҳал қилишнинг турли усулларини текшириш ва солиштириш имконини беради.