Фаолиятимиз ҳақида қисқа маълумот

«O’ZLITINEFTGAZ» акциядорлик жамияти – Ўзбекистон нефт-газ тармоғи объектларини қуриш ва углеводород хом ашёси конларини жиҳозлаш ва ишлаб чиқишни комплекс илмий-лойиҳалаш йўналишини таъминловчи Ўзбекистон нефт-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти асосий тармоғидир. Институт ЎртаОсиёгазИТИ, ЎртаОсиёнефтЛИТИ, Ўзгипрогаз, ЎЗгазИТИ, Нефтгазқурилишлойиҳа ва “Ўзбекнефтгазгеология” ИГБ ОМЭ собиқ илмий ва лойиҳа ташкилотлари асосида ташкил топди.

Ҳозирги кунда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ – республика нефтгаз тармоғи илмий-лойиҳа вазифаларини ечиш бўйича илмий ходимлар ва мутахассисларнинг юқори илмий-техникавий салоҳиятини ва бой тажрибасини бирлаштирган йирик марказдир. «O’ZLITINEFTGAZ» АЖда 498 нафар муҳандис-техник ходимлар, шулардан 4 фан докторлари, 12 фан номзодлари фаолият юритадилар. Охирги 12 йил давомида жамият томонидан 35 патент ва муаллифлимк гувоҳномалари, шу билан бирга ЭҲМ учун дастур ишлаб чиқилишига – 11 муаллифлик гувоҳномалари олинди. Барча дастурлар ва 12 патентлар жорий қилинди ва уларни жорий этиш давом этмоқда. Жорий этишдан тасдиқланган иқтисодий самара таъминан 10 млрд. сўмни ташкил қилади. 2010 йилда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ Ўзбекистон Республикаси Давлат патент бошқармаси томонидан ўтказилган танловда ЭҲМ учун ишлаб чиқилган дастурига учинчи ўрин муносиб берилди ва рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

 

«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ ISO 9001:2000 бўйича сифат менежменти тизимига TÜVCERT халқаро органининг Сертификатини 2005 йилда олган биринчи Ўрта Осиё ўлкаси илмий ва лойиҳалаш ташкилоти ҳисобланади.
8942818d221914066344d062d5f0bc27

Жорий қилинган TÜV SERT сифат менежменти тизими ISO 9001:2008 халқаро стандартига мувофиқлигига қайта сертификатлаштирилган.

b9a5ad816f7b3c66f6a1fdb014349028

 

Фаолият сифат доирасида қабул қилинган Сиёсатда ифодаланганидек, буюртмачилар талабларини максимал равишда қониқтирадиган рақобатбардош, юқори сифатли илмий-техникавий ва лойиҳа маҳсулотлари ва хизматларини яратишга қаратилган.

8d8e17e1c24d2f27294e84a4a59bdca8

 

«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ Ўзбекистон – Хитой газ қувури лойиҳасини реализация қилишда фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан мукофотланган.

4d5a7745758100893e82eaf9b2f6b294

Жаҳонда иккинчи қуввати бўйича 50 МПа ҳисобланган ҳайдовчи компрессор станциясининг қурилишига лойиҳа ҳужжати ишлаб чиқилган.

5fbc145b86b210989fdbb95674ec251e

123

 

АО “O`ZLITINEFTGAZ” ИНВЕСТИЦИОН САЛОХИЯТИ (pdf 72,3 мб.)

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus