Мураббийлик – жамиятнинг катта авлод аъзоларидан ёшларга тажриба ва билимларни ўтказиш жараёни

«O’ZLITINEFTGAZ»  АЖ мажлислар залида техника фанлари доктори Ли Роберт Чанирович «Ихтирочилик фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги низом ёки қандай қилиб ихтирочи бўлиш мумкин» мавзусида маъруза ўқиди.

Маруза давомида  қатнашчилар «ихтиро» ва «инновацион фаолият» тушунчалари билан батафсил танишдилар. Ихтирочилик фаолиятининг мақсади тармоқ ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошишини таъминлайдиган саноат мулкидаги (ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар – келгусида ихтиролар) объектларни яратиш ва ишлатиш ҳисобланади.

Ихтирони амалдаги ишлаб чиқаришни текшириш натижалари бўйича яратиш тавсия қилинади. Бунда ихтиролар формуласи (афзалликларни таърифлайдиган асосий бандлар) ишлаб чиқариш шартларига янада тўғри мувофиқ бўлади ва ихтирони «жорий қилиш» учун деярли қайта ишлаш талаб қилинмайди.    

ИТТКИ (илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари) ҳар қандай босқичининг илмий-техника маҳсулотларини яратиш жараёнида саноат мулки объектларини аниқлаш учун патент тадқиқотлари ўтказилиши зарур.

Патент тадқиқотлари саноат маҳсулотларини яратиш, ўзлаштириш ва сотиш жараёнида ва мазкур маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишда юқори техник даражани таъминлаш мақсадида  ҳам, шунингдек тадқиқотлар ва ишланмалар бир-бирини такрорламаслиги ҳисобига уни яратиш учун ҳаражатларни камайтиришда ҳам ўтказилади.

Саноат мулки объектлари тузиши мумкин бўлган хулосага, ихтиро учун патент Агентлигига юбориладиган буюртма расмийлаштирилади.

Маъруза якунида патент олинган «Пневмодетандер» ихтироси мисолида ҳужжатларни расмийлаштириш ва тузиш намунаси тақдим қилинди.