«Нефть ва газ конларни ўзлаштиришда қўлланиладиган инновацион технологиялар» мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилади

«Нефть ва газ конларни ўзлаштиришда қўлланиладиган инновацион технологиялар» мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
13 февраль 126-ф сонли фармойишларига мувофиқ 2017 йил 23-24 ноябрь кунлари «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ да «Нефть ва газ конларни ўзлаштиришда қўлланиладиган инновацион технологиялар» мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилади:

Анжуманда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • нефть ва газ конларининг седиментацион сигимли иннавацион моделларини яратишнинг геологик асоси;
  • қудуқ туби атрофига углеводород оқими келишини оширишнинг интеллектуал технологиялари;
  • қатламнинг компонент бера олишини ортишини таъминлайдиган инновацион технологияларни қўллаган ҳолда нефть ва газ конларини ишлаб чиқиш тажрибалари;
  • қудуқларни буруглаш ва узлаштириш учун махсус куп таркибли эритмалар
  • қудуқ туби атрофи катламларига кислотали ишлов беришнинг иннавацион технологиялари
  • қатлам геологик тузилиши ва углеводородлар сизиш жараёнини рақамли моделлаштириш усуллари;
  • ноанъанавий углеводородлар олишнинг самарали ресурс технологиялари;
  • конни узоқ муддат ишлаб чиқилаётган шароитларида нефть ва газни тайёрлашнинг ўзига хослиги;
  • керн, флюид ва махсус материаллар аналитик тадқиқот натижалари нефть ва газ конлари ускуналари ишончлилигини таъминлаш бўйича замонавий қарорларни жорий қилиш учун асослиги;
  • Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоғини бир маромда ишлашини таъминлаш учун хом ашё ва ёқилғи етказиб беришда ягона газ етказиб бериш тизимини ўрни ва аҳамияти;
  • нефть ва газни қазиб олиш, йиғиш, тайёрлаш, етказиб бериш ва сақлаш объектларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда асосий масалалари;
  • қўлланилаётган техника ва технологияларнинг ҳолати даражасини баҳолаш ва ишлаб чиқаришнинг якуний мақсадларига эришишда тартибга солинган (регламент) ҳужжатларнинг ўрни;
  • юқори технологик маҳсулотлар чиқариш мақсадида нефтгазкимё мажмуаларини хом ашё билан таъминлашнинг иқтисодий жиҳатлари;
  • нефть ва газ қазиб олиш учун ахборот технологиялари.

Мутахассисларни анжуманда қатнашишга таклиф қиламиз. Анжуманда қатнашиш учун талабномани иловада келтирилган шаклда тўлдириб,
2017 йил 20 июлгача, мақола тезисларини ташкилий қўмитага 2017 йил
15 августгача юборишингизни сўраймиз.

Манзил: 100029, Тошкент шаҳар, Т. Шевченко, 2 уй, «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ, e-mail: konf17@liting.uz, факс 280-67-05, 256-66-48.

 

Тезисга бўлган талаблар:

  • тезисларда нефть ва газ тармоғига оид долзарб масалалар акс этиши лозим;
  • тезислар 1 нусхадан қоғозда ва электрон кўринишда тақдим қилиниши лозим;
  • тезис матни махфий маълумотларни ўз ичига олмаган холда, WORD дастурида 3 бетгача (14 шрифт, 1,5 оралиқ), чизмалар Corel Draw дастурида тайёрланган бўлиши лозим.

 

Маълумот учун телефон: 280-67-36, 280-67-38, 280-67-45

Мақола тезислари нашр этилади.

Илова: талабнома шакилида.

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus