Нефт маҳсулотлари бозоридаги янги таклиф

Нефт маҳсулотлари бозоридаги янги таклиф

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил
14 ноябрдаги 913-сонли Қарорига биноан, ички бозорнинг нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада қондириш ва уларни иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб бериш бўйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Ўзбекнефтегаз» акциядорлик компанияси иштирокидатаъсис этилган «Jizzakh Petroleum» MChJ қўшма корхонаси импорт бўйича олиб кириладиган ҳамда Европа сифат ва стандартларига тўлиқ жавоб берадиган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркадаги автобензин ҳамда дизел ёқилғисини эркин нархларда ихтисослашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғи орқали сотмоқда.

Қўшма корхона томонидан Аи-92, Аи-93, Аи-95, Аи-98 маркадаги бензин ва дизель ёқилғисини сотиш механизми АЁҚШ тармоқларидан фойдаланган ҳолда ҳамда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорат нархларида сотишни ўз ичига олади.

Шуни таъкидлаш жоизки, нефт маҳсулотлари бозоридаги истеъмолчилар учун таклиф этилаётган янги турдаги маҳсулот жаҳон сифат стандартларига тўлиқ жавоб беради. Яқин кунларда АЁҚШлардаимпорт бўйича олиб кирилаётган этилланмаган АИ-95 ва АИ-98 бензин ёқилғиси ҳамда 3 экологик тоифадагиЕвро дизель ёқилғиси сотилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу тадбир аҳолига истеъмол хизматлари кўрсатишни янада яхшилашга қаратилган ҳамда Ўзбекистонда нефт ва газ секторининг жадал ривожланаётганлигини намойиш этади.

 

Манба: Ung.uz