«Татнефть» Россия компанияси Ўзбекистонда АЁҚШ тармоқларини очади

«Татнефть» ПАО  Россия нефть компанияси  Ўзбекистонда «Татнефть-АЁҚШ-Тошкент» ОАЖ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси тармоқларини яратиш бўйича рўйхатга олинди.

«Татнефть» компанияси – нефтгазқазибчикариш, нефтни қайта ишлаш, нефткимё билан шуғулланувчи, шунингдек ўзининг АЁҚШ  ва шина ишлаб чиқариш мажмуаларига эга бўлган Россия давлатининг йирик нефть холдингидан биридир.

Шуни эслатиш жоизки, ноябрь ойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бош вазир ўринбосари Алишер Султанов ва «Татнефт» ПАО  Бош директори Наил Магановлар учрашуви бўлиб ўтган эди.

Биринчи босқичда «Татнефт» ПАО Тошкент вилоятида АЁҚШ тармоқларини  йўлга қўяди. «Ҳозирча Тошкент шаҳрида АЁҚШ қурилиши кўзда тутилмаган. Биринчи навбатда шохобчаларни қуриш вилоятларда, яъни Тошкент вилоятларида қурилиши режалаштирилган» – деб хабар берди «Ўзнефтмахсулот» АЖ.

  • «Татнефть» ПАО мутахассислари бензинни ўзлари етказиб берадилар, бизнинг инфраструктураларимиз аслида уларга керак эмас. Фақатгина – улар  «Jizzakh Petroleum» ва «Лукойл» дан тайёр маҳсулотни сақлаш учун резервуарларни ижарага олишлари мумкин.

Давлат хизматлари Агентлиги ва Савдо-саноат палатаси матбуот  хизматининг хабар беришича, 26 декабрь куни «Татнефть-АЁҚШ-Тошкент» ОАЖ Россия компанияси Нурафшон шаҳрида (Тошкент вилоятининг маъмурий маркази) шуъба корхонасини рўйхатдан ўтказди.  Шу кунга қадар «Татнефт» ПАО  компанияси Ўзбекистонда АЁҚШ ларига эга бўлмаган. 2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра чакана тармоқ 691 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан ташкил топган, шу жумладан Россия давлатларида 582 та, Белорусь давлатида 18 ва Украина давлатида 91 та.

Тошкент вилояти хокимияти шуни маълум қилдики, лойиҳани амалга ошириш март ойида бошланади. Дастлабки босқичда Тошкент вилоятида 22 та шохобча қуриш режалаштирилган.