Тошкент шаҳрида 2017 йил 15 декабрда «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари. Иссиқхона газларининг ҳисоб-китоб усуллари» илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида 2017 йил 15 декабрда «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари. Иссиқхона газларининг ҳисоб-китоб усуллари» илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида 2017 йил 15 декабрда «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари. Иссиқхона газларининг ҳисоб-китоб усуллари» илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинар «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ ва УзНИОНГП билан ҳамкорликда илк бора ўтказилди.

Тадбирнинг мақсад ва вазифалари – «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларидаги  ишлаб чиқаришнинг жадал ўсиши жараёнида экологик хавфсизликни таъминлашнинг комплекс тизимини яратиш муаммолари устида, шунингдек мавжуд экологик муаммоларни бартараф қилишнинг локал усуллари тўғрисида нефть ва газ ихтисоси бўйича фаолият юритаётган мамлакатимиз олимлари ва мутахассислари,  ходимлар билан фикр алмашиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш доирасидаги юридик ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш.

Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ, гидрометеорологик хизмат Маркази, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг давлат санитар-эпидемиологик назорати Республика маркази, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтлари, шунингдек мамлакатимиздаги бошқа тегишли бўлган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарият таркиби ва етакчи мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарда 11 та маъруза тингланди. Маъруза мавзулари иқлим ўзгариши доирасидаги халқаро конвенция ва Келишув, иқлим ўзгаришларига нисбатан юмшатиш ва мослашув, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш доирасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқий таъминлаш, иссиқхона газлари отқинларини баҳолаш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларининг кўчма манбаларида иссиқхона газлари эмиссиясини аниқлаш масалаларига бағишланган.

Нефт ва газ тармоғининг хўжалик фаолияти натижасида ажраладиган асосий иссиқхона газлари – бу метан, углерод диоксиди ва азот чала оксиди бўлиб, ҳозирги кунда ер шаридаги иқлим ўзгариши муаммоларининг асосий сабабчиларидан бири ҳисобланади. Мазкур муаммо иқлим ўзгариши тўғрисидаги БМТнинг соҳага оид конвенция доирасида қабул қилинган халқаро уюшмада кўриб чиқилди ва Ўзбекистон 2017 йил 19 апрелда ўзаро биргаликдаги харакатлар билан иссиқхона газлари ҳажмини қисқартиришни кўзда тутган Париж келишувига қўшилди.

Семинар давомида айтиб ўтилган ғоя ва таклифлар мазкур мураккаб экологик масалаларни ечишга қаратилган. Уларни тажрибада қўллаш иссиқхона газлари отқинини ва амалдаги саноат объектлари доирасидаги билвосита иссиқхона таъсирини берувчи газларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлардан фойдаланиш имконини беради.

Семинарни «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ да ўтказилиши эколог мутахассислар ўртасида фикр алмашиш учун ўзига хос майдон бўлди. Семинар якунига кўра иссиқхона газлари отқинларини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар таклифи киритилди. Келажакда шу каби тадбирларнинг ўтказилишини анъанавий равишда олиб бориш таклифи қўллаб қувватланди.

 

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus