Умумий масалалар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосари мажбуриятларига қуйидагилар киради:

  • ўз ваколати доирасида моддий-техника таъминоти доирасида жамият хўжалик фаолиятини бошқариш, ишлаб чиқариш биноларига хизмат кўрсатиш ва тутиш, бинолар капитал таъмири, автомобил транспортларини ишлатиш, ишчиларни ижтимоий таъминлаш;
  • ўзига бўйсунадиган бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш;
  • моддий-техника таъминоти бўйича етказиб берувчилар билан шартномаларни тузиш шартларини келишишда иштирок этиш, етказиб берувчилар билан доимий ва узоқ муддатли хўжалик алоқаларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
  • тасдиқланган режа ва лойиҳа-смета ҳужжатлари билан мувофиқ равишда жамият асосий фондлари қурилиши, қайта тикланиши, шунингдек капитал таъмирланишига раҳбарликни амалга ошириш;
  • таъмирлаш ишларини бажарувчи пудратчи ташкилотлар, моддий ашёлар ва асбоб-ускуналар етказиб берувчи корхоналар билан шартномаларни ўз вақтида тузилиши чораларини кўриш;
  • молия-смета ва бошқа ҳисоб-китобларни ўз вақтида тузишни, моддий-техника таъминоти режалари, транспорт ишлари бажарилишидаги белгиланган ҳисоб-китобларни таъминлаш;
  • моддий-техника таъминоти доирасидаги техник-иқтисодий таҳлилларни, манбаларни тежаш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • жамият моддий-техника таъминоти режаларини бажарилиши назоратини таъминлаш;
  • омбор хўжалиги ишини, моддий манбаларнинг тегишли равишда сақлаш ва бутлиги учун шароитларни ташкиллаштириш;
  • жамиятнинг хўжалик эркинлигини кенгайтириш, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан шартномаларни ўз вақтида тузиш, тўғри ва узоқ муддатли хўжалик алоқаларини янада кенгайтириш  бўйича чораларни кўриш;
  • моддий манбалар иқтисоди тартибига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
  • жамиятни ривожлантириш бизнес-режасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
  • жамият ривожлантириш бизнес-режасида кўзда тутилган, олдиндан мўлжалланган кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш;
  • жмиятнинг фаолиятга ва тижоратга оид махфий маълумотларини сақлашни таъминлаш.

Бевосита умумий масалалар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосарига қуйидаги бўлимлар бўйсунади:

  • биноларга хизмат кўрсатиш ва ишлатиш бўйича хизмат;
  • моддий-техника таъминоти бўлими;
  • ҳужжатларни чоп этиш бўлими;
  • автотранспорт цехи;
  • Қўқон шаҳрида биноларни тутиш бўйича хизмат.