“Энг фаол ёш нефт-газ саноати муҳандиси” кўрик танлов ғолиблари аниқланди

Республикада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, тармоқ ва корхоналар тараққиётига хизмат қилувчи инновцион ғоялар, илмий-техник лойиҳалар, ихтиролар ва таклифлар билан фаол иштирок этиб келаётган иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш ҳамда “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви ҳамда Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 30 апрелдаги № 110/11-29 “с” қўшма қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «O’ZLITINEFTGAZ» Акциядорлик жамияти Бошқаруви ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарори асосида “Энг фаол ёш нефт-газ саноати муҳандиси” кўрик танлови ташкил этилди. Ушбу танлов  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги № 9-77 “с” сонли қарори билан тасдиқланган Ёш мутахассислар ўртасида ўтказиладиган  “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови тўғрисидаги Низомга (кейин матнда – Низом) мувофиқ юқори савияда  ўтказилди.

«O’ZLITINEFTGAZ» Акциядорлик жамияти иштирокчиларидан келиб тушган материаллардан Низом асосида, қўйилган талабларга муносиб бўлган бир қанча ишлар саралаб олинди.

Булар қуйидаги иштирокчилар бўлиб, ушбу балларни қўлга киритдилар:

  1. Исмаилов Ф.С. – газни тайёрлаш ва узатиш бўлими муҳандиси – 94 балл.
  2. Нуритдинов Ж.Ф. – газ ва газ конларини ишлатиш ва газни ер остида сақлаш бўлими муҳандиси – 88 балл;
  3. Валиев М.Р. – кон геофизикаси ва нефт-газконденсат конларини геологик моделлаштииш бўлими муҳандиси – 87 балл;
  4. Нуштаева Н.В. – газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва газни ер остида сақлаш бўлими кичик илмий ходими – 86 балл;
  5. Аитов Ч.Р. – газ ва газ конларини ишлатиш ва газни ер остида сақлаш бўлими муҳандиси – 78 балл;
  6. Исмаилов Р.Ш. – газкимё ва газни қайта ишлаш бўлими мухандиси – 76 балл;
  7. Манаева Г.Х. – иқтисодий ҳисоблар ва асослаш бўлими мухандиси – 68 балл;

Анъанага кўра совринли ўринларни эгаллаган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва ғолиблар рўйҳати кейинги босқичларда иштирок этишлари учун  Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига тақдим этилди.