Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги

30 августда «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги ва «Нефть ва газ саноати куни» муносабати билан тадбир ташкил қилинди ва ўтказилди, тадбирда «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ раҳбарияти барча ходимларни байрам билан табрикладилар.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Бирламчи ташкилоти таркибига кирувчи «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ ёшлари жамиятнинг барча ишчи жамоаси учун байрам табриги сифатида видео-роликни намойиш қилишди. Шунингдек, тадбирда жамият илмий фаолиятида фаол иштироки учун бир қанча ёш ходимлар, ёшлар учун устозлик қилаётган фахрий ходимлар ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ раҳбарияти томонидан  “Наврўз” ва “Мустақиллик” кунига бағишлаб ўтказилган спорт ва интеллектуал мусобақаларда фахрий ўринларни олган аёл ва эркакларга қимматбаҳо совғалар топширилди.