Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади

Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади

Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни қайтадан йўлга қўйди. Табиий газ экспорти бўйича шартнома Ўзбекистон президентининг март ойида Душанбега ташрифи вақтида имзоланган эди.

Ўзбекистон 2012 йилдан бери илк бор Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади. Шанба куни «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурининг хабар қилишича, у «Музробод-Душанбе» магистрал газ қувури орқали етказиб берилмоқда.

 

«Бугун халқимиз учун қувончли кун. Табиий газ етказиб берилиши бошланди. Бу икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишув шарофати билан амалга ошди. Ишлар (етказиб беришни қайта бошлаш бўйича) қисқа муддатларда бажарилди»,— деди «Тожиктрансгаз» компанияси бош директори ўринбосари Шавкат Шоимов дастурга берган интервьюсида.

Етказиб берилаётган газ Тожикистоннинг Турсунзода туманини тўлиқ таъминлайди. Газ Тожикистонга «уйларни иситиш ва ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини ошириш учун» зарур, дейилади лавҳада. Турсунзодада Тожикистон алюминий компанияси (ТАЛКО) жойлашган.

Айни пайтда Тожикистонга ўтказувчанлик хусусияти кунига 125 минг куб метр бўлган «Музробод-Душанбе» газ қувурининг икки тармоғи орқали газ етказиб берилмоқда. Яқин истиқболда чегарадош ҳудудларни таъминлаш қамровини ошириш режалаштирилмоқда.

Тожикистонга табиий газ экспорти бўйича шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида қўшни мамлакатга қилган сафари вақтида имзоланган. Жорий йил шартномасида умумий нархи
15,1 млн долларлик 126 миллион куб метр газ етказиб берилиши кўзда тутилган.

Манба: gazeta.uz

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

WP-Backgrounds by InoPlugs Web Design and Juwelier Schönmann
Система Orphus