“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ёшлар Иттифоқи етакчиси билан учрашуви

2018 йил 26 июлда “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ биносида бизнинг ёш мутахассисларимиз билан “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ Бошқарув Раиси маслаҳатчиси ва Ёшлар Иттифоқи етакчиси – Хасан Ахроров билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда ёш авлоднинг ташаббусларини барча йўналишларда ва мақсадлари сари қўллаб-қувватлаш учун шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2017 йилдаги УП-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармойиши ва 2017 йил 18 июлдаги ПК-3138-сонли “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишларда муҳим раҳбарий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Умумий йиғилишда Ёшлар иттифоқи етакчиси Хасан Ахроров Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолияти тўғрисида, шунингдек “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида гапириб ўтди. Бу дастурнинг мақсади – ёшлар бандлигини ва ёш бизнес ғояларни, стартапларни, ғоялар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича ўқитиш ва хусусий бизнесни юритиш кўникмаларига жалб қилишдан иборат.

Бундан ташқари, умумий йиғилишнинг кун тартибида ““O’ZLITINEFTGAZ” АЖда Ёшлар иттифоқи етакчисини янги сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кўплаб ижобий овозлар ва мулоҳазаларга кўра, Ёшлар иттифоқи етакчиси этиб Газни ер остида сақлаш тажрибахонаси мудири – Сардор Шоумаров тайинланди.

Шунингдек, “O’ZLITINEFTGAZ” АЖда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бирламчи ташкилотлари тўғрисида Низом”га мувофиқ йўналишлар бўйича лойиҳа раҳбарлари ва уларнинг ёрдамчилари сайланди.

 

 

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “O’ZLITINEFTGAZ ” AJ даги бошланғич ташкилоти ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ