Ўзбекнефтгаз ва Зарубежнефт қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Бугунги кунда, “Зарубежнефт” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ўзбекистондаги кам дебитли конларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги асосий ҳамкорлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда икки компания мутахассислари томонидан бир қатор қўшма ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Зарубежнефт” АЖ Бош директор ўринбосари И. Афанасьев жорий йилнинг 26 сентяр куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда шуни таъкидладики, қўшма ўрганиш давомида Россия томони «O`ZLITINEFTGAZ» АЖ, “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” АЖ илмий институтлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказган, ҳамда россиялик мутахассислар “Андижоннефт” АЖ конларига ҳам ташриф буюрганлар.   

Олиб борилган ишлар натижасига кўра, Россия компанияси баёнот бериб, Фарғона вилоятидаги узоқ муддатли конларда нефт қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, “Зарубежнефт” АЖ томони лойиҳани амалга оширишни давом эттиришга қизиқиши катта эканлигини ва кейинги босқичга (битимни имзолашни тайёрлаш бўйича аниқ қадамлар) ўтишни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ҳамкорликнинг турли шакллари, яъни қўшма корхона ташкил этиш, операторни яратиш ва хизмат кўрсатиш шартномасини имзолаш каби масалалар муҳокама этдилар. Шунингдек, Россия компаниясининг келгуси ташрифи давомида икки томондан тегишли мутахассиларни жалб қилган ҳолда мазкур масалаларни кўриб чиқишга келишиб олинди.

 

Манба: ung.uz