2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Тошкентда «Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари» Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Тошкентда «Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари» Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Тошкентда «Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари» Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ томонидан «ЎЗНЕФТГАЗ-ҚАЗИБЧИҚАРИШ», «O‘ZLITINEFTGAZ» акционерлик жамиятлари ва
НГС ЎзИМЖ ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирнинг мақсад ва вазифалари – нефтгаз кимёси, энергетика соҳаси ва аҳолини узоқ муддатга ресурс базаси билан таъминлаш учун нефтгаз йўналишида нефть ва газ конларини самарали ишга тушириш ва фойдаланиш муаммолари устида фаолият юритаётган мамлакатимиз олим ва мутахассислари фикр алмашишлари учун қулай имкон яратишдан иборат бўлди.

Тадбирда «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ», «ЎЗНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ» акционерлик жамиятлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институтлари, «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, «Газпром ЭП Интернэшнл Б.М.» компанияси, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш институтлари ва олий ўқув юртлари ҳамда юртимизнинг бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотларининг раҳбарият таркиби ва етакчи мутахассислари иштирок этдилар.

Олим ва мутахассислар томонидан анжуман мавзусига оид жами 70 та маърузалар тақдим этилди ва улардан 41 таси тингланди, 29 таси эса стендларда намойиш қилинди. Маърузалар мавзулари, замонавий инновацион ёндашувлар қўлланишини ҳисобга олган ҳолда, нефть ва газ конларини фойдаланишга тайёрлаш, нефть ва газга бой қатламларни излаш ва моделлаштириш, қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш, нефть ва газ конларидан фойдаланиш, экология меъёрларига қатъий амал қилиш масалаларига бағишланган.

Конференцияда Ўзбекистонда қазиб чиқарилиши қийин бўлган қатламларда мужассамлашган етарли миқдордаги нефть ва газ захиралари мавжудлиги ва ушбу муҳим захираларни чиқариб олишга тайёрлаш учун мамлакатимиз ва хорижда ишлаб чиқарилган илғор технологиялардан фойдаланиш талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида баён қилинган ғоя ва рационализаторлик таклифлар ушбу мураккаб ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилишга қаратилган. Уларнинг амалиётда қўлланилиши нефть ва газни қайта ишлаш ва нефтгаз кимёси корхоналарини барқарор ишлашига, бу эса ўз навбатида ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори ликвидли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга имкон беради.

Ушбу конференцияни «O‘ZLITINEFTGAZ» акциядорлик жамиятида ўтказилиши олимлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида фикр алмашиш учун жуда қулай ва самарали майдон вазифасини ўтади. Тадбирда қабул қилинган қарорда қудуқлардан флюидларни чиқариб олишни жадаллаштириш бўйича инновацион технологияларни жорий қилиш, бундай объектларни бекор туриш ва консервация ҳолатларидан чиқариш, нефть, газ ва газ конденсатини чиқариб олиш коэффициентининг якуний кўрсаткичини юқорилигини таъминлаш бўйича энергетик жиҳатдан самарали технологиялардан фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Буюртмачилар

НХК "Узбекнефтегаз", АК "Узнефтегаздобыча", АК "Узгеобурнефтегаз", АК "Узтрансгаз", АК "Узнефтмахсулот", СП "Гиссарнефтегаз", РГУ НЕФТИ И ГАЗА ИМЕНИ И.М. ГУБКИНА, ОАО "Газпром", PETRONAS, ОАО "Лукойл", Korea National Oil Corporation, Tethys Petroleum, PetroChina, СП Uz-Kor Gas Chemical СП ООО ASIA TRANS GAS, Asea Brown Boveri Ltd, Technip S.A., Sasol Limited, ОАО "Зарубежнефть", СП ООО "Worley Parsons Uzbekistan Engineering"
Янги →

Йўлланмалар

GOV.UZ
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти портали
ung.uz
МХК «Ўзбекнефтгаз»
gubkin.uz
И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиали
ungd.uz
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси openinfo.uz
Корпоратив ахборотлар ягона портали
fondbozori.uz
Фонд бозори ахборот-ресурс марказининг веб-иловаси

Алоқалар

Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй. (+99871) 280-67-00 (+99871) 280-67-05 liting@liting.uz

Қайта алоқа

Исмингиз (албатта) *

Электрон почта (албатта) *

Хабар мавзуси *

Матн *

Ҳимоя СПАМдан
captcha

Система Orphus