2018 йил 20 апрель куни «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ да Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш Вазирлигининг ёш олим ва мутахассислари ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда (№178-ф 06.03.2018 й.) «ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ – ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИ» мавзусида ёш олим ва мутахассислар Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ томонидан  ташкил қилинди ва «ЎЗНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ» АЖ, «ЎЗНЕФТМАҲСУЛОТ» АЖ, «ЎЗТРАНСГАЗ» АЖ, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ  ҳамда Ўз НИО НГП ёш олим ва мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг мақсад ва вазифалари – нефть ва газ соҳасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ёш олим ва мутахассислар ўртасида долзарб ва истиқболли илмий-техникага оид маълумотлар билан алмашиш. Шу билан бирга келгусида Ўзбекистон нефть ва газ саноатини ривожлантириш учун амалий аҳамиятга эга бўлган  иқтидорли ёшларнинг яратувчанлик имкониятларини ривожлантириш, уларни энг муҳим ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий масалаларни хал қилишга қаратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Конференция давомида «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ, «ЎЗНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ» АЖ, «ЎЗНЕФТМАҲСУЛОТ» АЖ, «ЎЗТРАНСГАЗ» АЖ, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ ва ИМЖ ЎзНГС раҳбарияти вакиллари, етакчи мутахассислар, шунингдек ёш олим ва мутахассислар иштирок этишди. Таклиф қилинганлар қаторида инновацион ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг умумий ва неорганик кимё, шунингдек кимё ва физика полимерлари институтлари, еттита ОТМ: И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳри филиали, Бухоро муҳандис-технологиялар институти, Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти, Самарқанд Давлат университети, Қорақалпоқ Давлат университети ва Бухоро нефть ва газ саноати коллежи  мутахассислари ҳам бор эдилар.

Конференцияда 26 та  маъруза тингланди. Маъруза мавзулари геология, бурғилаш, углеводородларни ишлаб чиқиш ва транспортировка қилиш доирасида илғор технологияларни, нефть ва газни қайта ишлаш, саноат хавфсизлиги, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт бўйича инновацион технологияларни қўллаш масалаларига бағишланган.

Конференциянинг «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда ўтказилиши ёш мутахассислар орасида самарали фикр алмашиш учун майдон бўлди.

Конференция давомида айтиб ўтилган ғоя ва таклифлар ёшларнинг маърузаларида айтиб ўтилган Ўзбекистон нефть ва газ саноатидаги муаммоли масалаларни хал этишга қаратилган. Уларни амалда қўллаш геологик-қидирув ишларини ўтказиш, қудуқларни бурғилаш, конларни ишлаб чиқиш ва углеводород хом ашёларини етказиб бериш, углеводород қазиб олишни кўпайтириш, уларни янада чуқур қайта ишлаш давомида сифатни яхшилаш, саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, тармоқ корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.

Конференция натижалари бўйича олтита энг яхши маъруза аниқланди. Уларга  диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди: биринчи ўрин учун – ноутбук, иккита иккинчи ўрин учун – биттадан планшет, учта учинчи ўрин учун эса – мобил телефонлар берилди.

  1. I ўрин – Энг яхши маъруза – Абдикамалова Азиза Бахтияровна, Қорақалпоғистон Давлат университети.
  2. II ўрин – Ишлаб чиқаришдан энг яхши маъруза – Ходжиев Рустам Ғайбуллаевич, “Бухоро НПЗ” МЧЖ Бош муҳандиси ўринбосари, ОВИПиТП бошлиғи.
  3. II ўрин – Энг ёш маърузачи – Мирзааҳмедов Улуғбек Равшанбек ўғли, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳри филиали талабаси.
  4. III ўрин – Инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича – Миркобилов Искандар Анварович, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда ГИП.
  5. III ўрин – Янги илмий-техника масалалари бўйича – Ҳамроев Умиджон Неъматуллоевич, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳри филиали 4 курс талабаси.
  6. III ўрин – Шахсий ишланмасини жорий қилиш – Валиев Марсель Робертович, «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, Кон геофизикаси ва нефт-конденсат конларини геологик моделлаштириш бўлими кичик илмий ходими.

Бундан ташқари 14 та рағбатлантирувчи совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.