Атальянц Владимир Аршакович 1947 йилда Қўқон шаҳрида туғилган.

1970 йилда Томск политехника институтини “Тоғ машиналари ва комплекслари” мутахассислиги бўйича тамомлаб, тоғ муҳандис-механиги касбини эгаллади.

Ўз меҳнат фаолиятини 1970 йилда Томск юқори қувватлар илмий-тадқиқот институтида катта муҳандис лавозимида бошлади.

1972 йилдан бошлаб “ЎртаОсиёЛИТИнефт”да, кейинчалик нефт ва газ тармоғининг бирлаштирилиши ва қайта ташкил қилиниши давомида  “O’ZLITINEFTGAZ” ОАЖда муҳандисликдан Бош директорнинг биринчи ўринбосари-Бош муҳандис лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Кўп йиллик иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ саноати объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида юқори малакали лойиҳачи, тажрибали раҳбар сифатида хизмат қилди. Унинг раҳбарлиги остида йирик ғарб фирмалари фаол иштирок  этган “Шимолий Ўртабулоқ”, Ғарбий Сибирь, Ўзбекистоннинг йирик нефт кони ҳисобланган “Мингбулоқ”, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртон газ-кимё мажмуаси каби йирик лойиҳалар ишга туширилди.

У бошқараётган лойиҳачилар жамоаси баъзи қийинчиликлар ва мураккабликларга қарамасдан даромад ва соф фойда бўйича юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришди.

В.А.Атальянц раҳбарлиги остида лойиҳачилар кичик бўлимлари қуйидаги лойиҳаларни бажардилар ва амалга оширдилар:“Бухоро-Урал” газ қувурини кенгайтириш; “0-159 км майдонида Газли-Саримой” газ қувури; “Охангарон-Пунган-Шимолий Сўх ер остида газни сақлаш” газ қувури; “Газли-Когон” газ қувурини кенгайтириш; “Кўкдумалоқ НГККни жиҳозлаш”; “Жанубий Кемачи НГККни жиҳозлаш”; “Кўкдумалоқ кони қудуқларида газ кўтаргич ишлатиш тартиби”; “Сомонтепа конини жиҳозлаш”; “Арниёз нефт конини жиҳозлаш”; “Шўртон пропан-бутан аралашмалари (УПБС-3) қурилмасини ўрнатиш”; “Сургил конини жиҳозлаш”; “Денгизкўл конининг Хаузак ва Шоди майдонларини жиҳозлаш” ва бошқ.

Унинг раҳбарлиги остидаги мутахассислар Устюрт ва Муборак газ-кимё мажмуалари қурилиши; синтетик ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш бўйича завод қурилиши; ГҚИЗ (газни қайта ишлаш заводи) ва Қандим конлари гуруҳини жиҳозлаш каби йирик объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқдалар. Ўзбекистон ҳукуматининг муҳим топшириқларини ҳамда бошқа вазифаларни чуқур ва тўлиқ тушунган ва меҳнат жамоаси қизиқишларини инобатга олган ҳолда В.А.Атальянц ўз мажбуриятларига ишбилармонлик ва жавобгарлик билан ёндошиб, лойиҳалаш кичик бўлимлари ходимларини ишни юқори сифатда ва белгиланган муддатда бажаришга сафарбар қилади. Доимий равишда қурилиш объектларида иштирок этгани учун, лойиҳа ва қурилиш билан боғлиқ масалаларни зудлик билан хал қилади.

Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ саноатининг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси учун В.А.Атальянц 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини лойиҳалаштиришдаги фаол иштироки учун эса тақдимоти 1998 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган нефт тармоғи лидери (раҳбари) олтин медали билан мукофотланди.

Узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида тажрибали лойиҳачилар бўлиб етишган ва нефт-газ тармоғида муваффақиятли фаолият юритаётган бир неча авлод ёш мутахассисларни тайёрлади.

Ҳозирги кунда ҳам В.А.Атальянц “O’ZLITINEFTGAZ” АЖда Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари-Бош муҳандис лавозимида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.