Рашидов Ҳакимжон Рахимович 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1975 йилда Тошкент Политехника институтини тамомлаган ёш мутахассис ўз меҳнат фаолиятини “ЎртаОсиёНИИгаз”да катта техник лавозимидан бошлади ва Бош директор ўринбосаригача кўтарилди.

Ҳозирги кунда ҳам ўз ишини, ташкилотчилик ва раҳбарлик сифатларини  пухта билиши шарофати билан жамиятнинг ишчи жамоасига қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган. Булардан ташқари Ҳаким Рашидович – фаол жамоатчи, кўп йиллардан бери маҳалла қўмитаси Раиси этиб сайланиб келмоқда.

Рашидов Ҳ.Р.нинг эришган муваффақият ва ютуқлари “Ўзбекнефтгаз” МХК ва “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, у Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан чиқарилган эсдалик белгиси ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган.