«O’ZLITINEFTGAZ» АЖда АҚШ ГЕОЛОГИК ХИЗМАТИ (USGS) ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

«Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 4 февралдаги 07-904-сон топшириғига мувофиқ «O’ZLITINEFTGAZ» АЖда АҚШ Геологик Хизмати (USGS) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек АҚШ Геологик хизмати Халқаро дастури бўлимидаги Европа, Россия, Марказий Осий ва Арктик зона дастурлари раҳбари – Ингрид Верстратен бошчилигидаги Геологик Хизмат мутахассислари иштирок этдилар.

Учрашув қатнашчилари Ўзбекистон конларидаги фойдали қазилмалар   захираларини баҳолаш доирасидаги истиқболли ҳамкорлик масалаларини, шу билан бирга уларнинг геологик картографияси, атроф-муҳитни муҳофаза