«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ БИНОСИДА «SOCAR» ВА «BRITISH PETROLEUM» КОМПАНИЯЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 25 январь куни «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ биносида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари У.Сайидов томонидан тасдиқланган «SOCAR» (Озарбайжон) ва «BRITISH PETROLEUM» (Буюк Британия) компаниялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи дастури»га мувофиқ учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, шунингдек геология ва геофизика масалалари бўйича Вице-президент Бахрам Гусейнов, («SOCAR») ва нефть мавзуси бўйича катта мутахассис Арзу Джавадовна («British Petroleum») иштирок этдилар.