«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ Бошқарув Раиси Д.М. Хақбердиевнинг 22.01.2018 йил Хоразм вилоятида ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига» бағишланган йиғилишдаги нутқи.

1991 йилда мустақилликка эришган Ўзбекистон халки ўз юрти, табиати ва ер ости бойликларининг ҳақиқий эгасига айланди.

Мустақиллик куни – бу бизнинг давлатимиз учун ўзига хос байрам бўлди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлашларича мустакиллик биз учун:

  • ўз мамлакатимиз тақдирини ўзимиз белгилашимиз, табиий, иқтисодий ва интеллектуал манбаларни эркин тасарруф қилиш;
  • ўз улкан маънавий ва моддий салоҳиятимиздан Юртимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш;
  • жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш имкониятини берди.

Мустақиллик йилларида:

  • миллий хавфсизлик ва қонун қоидаларни тартибга солиш;
  • давлат чегаралари дахлсизлигига эришиш;
  • қонун устуворлиги, инсон хуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
  • жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик;
  • аҳоли учун муносиб турмуш шароити ва фуқароларнинг ижодий салоҳиятларини руёбга чиқариш каби кенг куламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Мазкур йиллар давомида иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва модернизациялашда ўз моделимиз қабул қилинди, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиёти бошқарув тизимига ўтиш, эволюцион, босқичма-босқич ва изчил ислоҳотлар йўли танланди. Бунда давлат – жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, бош ислоҳотчи орган эканлиги исботланди.

Бундай шароитда Республика раҳбариятининг оқилона сиёсати туфайли мамлакатимиз ишлаб чиқаришини мунтазам техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ички ишлаб чиқариш заҳираларини доимий равишда излаш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва саноатни модернизация қилишга киришди. Энг муҳими – ички захиралардан тўлик фойдаланишни амалга ошириш йўлида ўта истиқболли ва самарали усуллардан юқори қўшимча қийматга эга бўлган якуний маҳсулотларни ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш учун маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни босқичма-босқич чуқурлаштириш орқали эришилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан амалга оширилган чуқур инфратузилма ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш ва иқтисодиётни умумий ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, мамлакатнинг минерал ресурсларга бой янги вилоятларига кириб бориш, аҳолининг бандлигини ошириш имконини берди.

Келгусида юқори қўшимча қийматга эга янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан бирга углеводород хом ашёсини қайта ишлашга йўналтирилган, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари орасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (1997), Шуртан газ-кимё мажмуаси (2001) қурилиши Марказий Осиё газ ва кимё саноатида кашфиёт бўлди деб аташ мумкин. Шунингдек Устюрт газ кимё мажмуасининг қурилиши (2016) МДХ ва Шарқий Европанинг нефт ва газ кимё соҳасидаги энг яхши лойиҳаси деб эътироф этилди.

Айни пайтда, табиий газни чуқур қайта ишлаш ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда:

  • Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши;
  • синтетик ёқилги ишлаб чиқариш заводини қуриш (GTL);
  • «Шуртан» ГК мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш;
  • олифен ишлаб чиқариш бўйича завод қурилиши.

Келгусида – Ўзбекистон Республикаси «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конденсати кони асосида Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу ерда йилига 2,0 млд м3 дан 4,0млд м3 гача табиий газ қазиб олиниши кўзда тутилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг нефт ва газ саноати маҳсулотлари турлари сезиларли даражада кенгаймокда, авваллари қазиб чиқариш муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса, хозирда эса нефт ва газ кимё йўналиши ҳам жадал ривожланмоқда.

Ушбу соҳанинг ривожланиши тиббиёт, фармацевтика, қурилиш, автомобилсозлик каби соҳаларнинг ривожланишига, нефт-кимё хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича хусусий тадбиркорликнинг шаклланишига мустаҳкам асос бўлиши учун ўз таъсирини кўрсатади, шунингдек трансмиллий автомобиль ва темир йўл транспорт йўлакларини ўз ичига олган логистика соҳасини ривожланишига ҳисса кўшади.

Бу эса фақат хом ашё экспортига йўналтирилган ва жаҳон бозори хавф-хатар ва инжиқликларига хаддан ташқари боғланиб қолган шароитда валюта даромадининг пасайишига, молиявий барқарорликни бузилишига ва иқтисодиётни издан чиқишига сабаб бўлаётган ҳозирги кунда ўта муҳимдир.

Бугун тўлиқ ишонч билан шуни айтиш мумкинки, сўнгги йилларда Республикамизда нефт ва газ саноати соҳасида эришилган ютуқларга ўз вақтида Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан бошланган, чуқур ўйлаб чиқилган, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва тузилишини тубдан ўзгартириш бўйича йўл кўрсатувчи сифатида тармоғимиз учун қисқа муддатда янги ғояларни шакллантиришга, модернизация дастурини амалга оширишга ишлаб чикаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилашга, узок муддатга мўлжалланган замонавий бозор инфратузилмасини барпо этишга қаратилган туб ўзгаришлар сабаб бўлди.

Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан тобора ўсиб бораётган алоқалари, ривожланиш, модернизация, иқтисодиёт соҳаларини техник ва технологик жиҳатдан тўлдириш бўйича дастурларни етакчи ривожланган мамлакатлар кўмагида амалга ошириши, халкаро бозор иқтисодиёти дастурларида Ўзбекистон интеграцияси, маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар экспортининг ошиши бунинг яққол исботи бўла олади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг эришган йирик ютуқларидан яна бири – қулай инвестиция муҳитини ярата олгани, инвестицион фаоллигини ошириш йўли билан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга эришганидир.

Чет элдан келган меҳмонлар Ўзбекистон шаҳарларини зиёрат қилар эканлар қадимий обидалар гўзаллигига, шаҳар ва ландшафтларнинг замонавий қиёфага эгалигига, шунингдек ўзбек халқининг меҳмондўстлигига қойил қоладилар.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг «Ўзбек модели» ўзини тўлик оқлади ва давлатнинг янада фаровонлигини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади ҳамда бу баракали ва фаровон юртда яшовчи турли миллат вакилларининг фаровонлигини таъминлайди.