«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ мутахассислари малакасини ошириш

 «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ мутахассислари ҳозирги кунда ўз малакаларини ошириш мақсадида махсус ажратилган курс, семинарларда иштирок этиш ва ўқишлари учун жуда яхши имкониятга эгалар. Сўнгги ойларда  институтимизнинг лойиҳалар Бош муҳандислари ҳам касбий билим ва маҳоратларини оширишга эришдилар.

И.А. Мирқобилов Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабининг курсларида «Лойиҳаларни бошқариш:  «Таянч» босқичи» мавзуси бўйича ўқиди.

SK Engineering & Construction компанияси томонидан ўтказилган «Лойиҳаларни бошқариш» мавзуси бўйича тренингда «Лойиҳалар бўйича ҳаражатларни бошқариш», «Вақтни режалаштириш ва бошқариш», «Қурилишни бошқариш» презентациялари бўлиб ўтди, мазкур тренингда мутахассисларимиз Содиқов Т.С. ва Акбаров Д.Б. иштирок этдилар. Курс ва тренинг якунига кўра иштирокчиларга сертификатлар берилди.  

Уларнинг ўқишларидан мақсад – замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида иш тажрибаларини ошириш.