Yosh olimlar yig’ilishi

«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU» 22-Халқаро конференцияси International Tashkent меҳмонхонасининг муҳташам Амир Темур залида ўз ишини бошлади. Конференцияда дунёнинг 27 та давлатларидан 400 дан ортиқ вакиллар иштирок этдилар. Форумда икки кун давомида давлат ҳокимияти органлари, давлатларнинг инвестицион ва молиявий идоралари вакиллари бўлган, дунё миқёсида ва Ўзбекистон бўйича нефть ва газ тармоғининг обрўли экспертларидан 80 дан ортиқ маърузачилар сўзга чиқдилар.

Мазкур йилда илмий конференциянинг асосий мавзуси Ўзбекистон нефть ва газ тармоғининг янги йўналиши – унинг жаҳон иқтисодиётидаги интеграцияси бўлди. Мазкур мавзу барча умумий йиғилишларда қизил чизиқ каби ўтди.

Форумнинг иккинчи кунида техник йиғилишлар бўлиб ўтди. Вакиллар геологик-қидирув ишлари ҳамда нефть ва газ конларини ривожлантириш истиқболлари, қудуқлар қурилишидаги янги технологиялар  ва бошқ. билан боғлиқ долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар.

«Ўзбекистон нефть ва гази – 2018» 22-Халқаро кўргазма доирасидаги семинар бўлимида ёш олимлар сессияси бўлиб ўтди. Бу сессияда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖнинг ёш олим ва мутахассислари ўзларининг инновацион ғоя ва тадқиқотлари билан фаол иштирок этишди.

Сессия якунига кўра қуйидаги маърузачилар эсдалик сертификатлари билан тақдирландилар:

– Нуштаева Наталья Викторовна

– Валиева Альбина Сабитовна

– Аитов Чингиз Решатович

– Манаева Гузал Холмуратовна

– Валиев Марсел Робертович

– Рустамов Бекзод Хасанбой угли

– Ли Александр Робертович

– Исмаилов Фазлиддин Садриддин угли

 Совриндорлар қуйидаги совғаларни қўлга киритдилар:

  • Нуштаева Наталья Викторовна – 3 ўрин. Соврин сифатида мобил телефон топширилди;
  • Исмаилов Фазлиддин Садриддин ўғли – «Ҳакамлар ҳайъати симпатияси» номинациясида ғолиб бўлгани учун мобил телефон билан тақдирланди.

 

 

 «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ жамоаси
ходимларни улкан муваффақиятлари билан табриклайди ва келгусида

касбий маҳоратлари юксалиши ва ривожланишини тилаб қолади!